Ҳарбий ҳаракатлардан қочган 270 мингга яқин фуқаро Украинадан Чехияга етиб келди. Мамлакатда қочқинларни қабул қилиш учун ресурслар тугаб бормоқда.
Бу ҳақда Чехия бош вазири Петр Фиала маълум қилди, деб ёзади Associated Press.
“Қочқинларни муаммосиз қабул қилиш арафасида эканлигимизни тан олишимиз керак.
Қайд этилишича, украиналик қочқинлар асосан аёллар ва болалардир.
Расмийлар украиналик қочқинларнинг Чехияда узоқ муддатли бўлишини таъминлаш учун бир қатор ҳаракатларни амалга оширди. Одамлар соғлиқни сақлаш ва таълим олиш имкониятини таъминлашга ҳаракат қилмоқда.
Шунингдек, парламент қочқинларни зарур ҳужжатларсиз ишга олишга рухсат бериш ҳақида ўйлаган.