Черногория икки руснинг мулкини музлатиб қўйди

Черногория ҳукумати Европа Иттифоқи санкциялари остида қолган икки Россия фуқаросининг мулкини музлатиб қўйди. Бу ҳақда 27-июл, чоршанба куни Черногория ташқи ишлар вазирлиги маълум қилди, дея хабар беради Balkan Insight.

Қайд этилишича, Черногория мулк бошқаруви Заблякдаги исми ошкор этилмаган Россия фуқароси ва россиялик сиёсатчи Марат Башировнинг қирғоқ бўйидаги Будва курортидаги мулкини блоклаб қўйган. Баширов Украина шарқидаги Луганск вилоятидаги россияпараст айирмачилар етакчиси.

Апрел ойида ҳукумат Черногория 1 мартда қўшилган Россияга қарши Европа Иттифоқи санкциялари амалга оширилганини тасдиқлади. Чеклов чораларига мувофиқ, Черногория ўз ҳаво ҳудудини Россия авиатсияси ва аеропортларига киришни ёпди, шунингдек, Россия Марказий банки билан операцияларни тўхтатди.

Черногория, шунингдек, ЕИнинг чекловчи рўйхатларидаги Россия ва Украина фуқароларининг мулкини музлатиб, Россия давлат оммавий ахборот воситалари фаолиятини тоʻхтатиб, эттита рус банкига нисбатан SWIFT тақиқига қўшилди.

Айтганча, кўп йиллар давомида Черногория «Россия VIP-курорти» деб номланган — рус олигархлари учун севимли дам олиш маскани. Баъзи маълумотларга кўра, Черногориядаги кўчмас мулкнинг 40% дан ортиғи россияликларга, жумладан, баъзи собиқ сиёсатчилар ва миллиардерларга тегишли.

Июл ойида Черногория Марказий банки феврал ойидан бери 20 миллион евролик кўчмас мулк сотиб олган россияликлар ҳали ҳам мамлакатнинг энг йирик мулк харидорлари эканлигини айтди.