Чирчиқдаги мактабда деворлар ёрилиб кетмоқда

Чирчиқ шаҳри аҳолиси деворлари ёрилиб кетган бинода фарзандлари ўқишга мажбур бўлаётганидан шикоят қилмоқда.

Яқинда Дўстлик маҳалласидаги 4-мактаб учун қўшимча бино қурилди. Бино ҳеч қачон инспекция томонидан қабул қилинмаган, аммо унда аллақачон дарслар ўтказилмоқда.

Ижтимоий тармоқларда ёриқлар бор деворлар суратлари пайдо бўлди. Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги бу ҳолатга муносабат билдирган ва пудратчи ташкилот баҳорги таътил вақтида бинони таъмирлашини ваъда қилган.

Вазирлик маълумотларига кўра, қурилишни назорат қилиш инспекцияси томонидан пудратчи ва лойиҳачига икки марта ёзма кўрсатмалар берилган. Бироқ қурилишдаги нуқсонлар ҳали тўлиқ бартараф этилмаган, бинони қабул қилиш далолатномаси расмийлаштирилмаган.

Бинодаги ёриқ, вазирлик тушунтиришича, ёмғир туфайли юзага келган. Ёмғир суви томдан пойдеворга оқиб тушди, бино чўкиб кетди, девор ёрилиб кетди.

Хабар қилинишича, пудратчи ҳозирда ёриқни тузатган ва баҳорги танаффус вақтида капитал таъмирланиши керак.

Бу охирги кунларда маълум бўлган янги бинонинг вайрон бўлиши билан боғлиқ учинчи ҳолат. Аввалроқ Тошкентда одамлар истиқомат қилаётган янги бино вайрон бўлаётгани, Андижонда қурилаётган уйнинг юқори икки қавати қулагани ҳақида ёзган эдик.