Дания Украина ҳарбийларини тайёрлаш учун Британияга инструкторлар юборади

Даниядан инструкторлар Буюк Британияга украиналик ҳарбий хизматчиларни тайёрлаш учун келади.

Шунингдек, украиналик аскарларга Дания ҳудудида тайёргарлик кўрилади, деб ёзади The Guardian.

Дания мудофаа вазири Мортен Бодсков “Jyllands-Posten” нашрига берган интервюсида “Дания тез орада 130 нафар ҳарбий инструкторни Британия ўқув лойиҳасида иштирок этиш учун юборади” деди.

Қайд этилишича, унинг баёноти Украина, Буюк Британия ва Дания мудофаа вазирларининг Киевга мудофаани қўллаб-қувватлаш, ҳарбий тайёргарлик, миналардан тозалаш ва қурол-яроғ етказиб бериш масалалари муҳокама қилинадиган учрашуви арафасида қилинган.