ЕИ элчилари Россиядан энергия манбаларига эмбарго қўйиш масаласини муҳокама қилади – ОАВ

Европа Иттифоқи мамлакатлари элчилари 6-апрел, чоршанба куни Украинадаги вазият туфайли Россияга қарши янги санксиялар пакетини муҳокама қилади.

Бу енергия ресурсларини етказиб беришга эмбарго қўйишни ўз ичига олиши мумкин, деб ёзади Financial Times 4-апрел, душанба куни дипломатик муҳитдаги ўз манбаларига таяниб.

Европа Иттифоқининг жорий чекловчи чоралари орасида Россиянинг етти банкини SWIFT хабар алмашиш тизимидан узиш, Россияга мудофаа, энергетика, телекоммуникация ва авиация соҳалари учун асосий технологиялар экспортини блоклаш, ҳаво ҳудудини ёпиш ва россиялик олигархлар ва амалдорларнинг, шу жумладан Россия президенти Владимир Путиннинг активларини музлатиш киради.

Бешинчи санкциялар пакети янги индивидуал санкциялар, Россиядан келаётган кемалар учун денгиз портларини ёпишни, шунингдек, экспортга қўшимча чекловларни ўз ичига олиши мумкин. Элчиларир энергия ресурслари: кўмир, нефт ёки газ етказиб беришга эмбарго қўйиш имкониятини ҳам кўриб чиқадилар.

Қайд этилишича, Украина узоқ вақтдан бери бундай санкциялар жорий этилишини талаб қилиб келган, бироқ бир қатор Ғарб давлатлари, биринчи навбатда, Германия бунга қарши бўлган. Аммо Россиянинг энергия экспортига қарши санкциялар қўллаш чақириқлари «бораяпти».

Россия газига энг тобе Европа Иттифоқи давлатларидан бири Италияда бош вазир Марио Драгининг ҳукуматдаги кичик шериги, марказий чап Демократик партия раҳбари Енрико Летта Россия нефт ва газига тўлиқ эмбарго қўйишга чақирди.