ЕИ Украинадан келган қочқинларга ёрдам бериш учун 17 миллиард евро ажратди

Европа Иттифоқи давлатлари украиналик қочқинларга инсонпарварлик ёрдами учун 17 миллиард евро сарфлайди.

Бу ҳақда 4-апрел, душанба куни Европа кенгаши сайтида маълум қилинди.

Таъкидланишича, Европа Кенгаши аъзо давлатларга Россиянинг Украинага қарши ҳарбий тажовузидан қочган қочқинларга ёрдам бериш учун бирлашиш сиёсати жамғармалари ва энг кам таъминланганларга Европа ёрдам жамғармасим (FEAD) маблағларини йўналтириш имконини берувчи қонунчиликка тузатишлар киритди.

«ЕИ маблағлари тўғрисидаги қонун ҳужжатларининг тез ўзгариши Европа Иттифоқининг Украина ва уларни қабул қилувчи аъзо давлатлар, хусусан, Украина билан чегарадош қочқинлар билан доимий бирдамлигининг аниқ ифодасидир», — дейилади баёнотда.

Европа Кенгаши бу қадамни аъзо давлатлар қочоқларнинг уй-жой, таълим ва соғлиқни сақлашга бўлган ортиб бораётган еҳтиёжларини қондириш учун етарли ресурсларга эга бўлишини таъминлашда муҳим деб атади.