Ереванда портлаш – 20 киши касалхонага ётқизилди

14 август куни тушдан кейин Еревандаги Сурмалу савдо марказида портлашлар содир бўлди, натижада бир киши ҳалок бўлди, 20 киши жароҳат олди, деб хабар берди Арманистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати.

Дастлабки маълумотларга кўра, пиротехника омборида иккита кучли портлаш содир бўлиб, ёнғин ва бинони қамраб олган. Воқеа жойида қутқарувчилар ва ўт ўчирувчилар ишламоқда.

«Сурмалу» савдо маркази турли товарлар улгуржи савдосига ихтисослашган.