Ericsson Россиядаги фаолиятини бутунлай тўхтатди

Швециянинг Ericsson телекоммуникация компанияси Европа Иттифоқи томонидан эълон қилинган санкциялар туфайли Россиядаги фаолиятини бутунлай тўхтатди. Бу ҳақда компания сайтида хабар берилди.

Феврал ойи охирида компания Россияга янги ускуналар етказиб беришни тўхтатди ва ҳозирда у илгари етказиб берилган ускунага хизмат кўрсатишдан бош тортмоқда – Россия уяли алоқа операторлари ва интернет провайдерлари у билан ишлайди.

Хабар қилинишича, Ериcссоннинг россиялик ходимлари ҳақ тўланадиган таътилга жўнатилади, бироқ компания Россиядаги фаолиятини номаълум муддатга тўхтатган.