ЕТТБ Россия ва Беларусдаги ваколатхоналарини ёпади

Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) Россиянинг Украинага ҳарбий бостириб кириши муносабати билан Москва ва Минскдаги ваколатхоналари ёпилганини эълон қилди. Бу ҳақда 28-март, душанба куни ЕТТБ сайтидаги баёнотда маълум қилинди.

«ЕТТБ Украинага қарши урушни кескин қоралади ва Москва ва Минскдаги ваколатхоналарни ёпиш тўғрисидаги қарор Россия Федерациясининг Белорус ёрдамида олиб бораётган ҳаракатларининг муқаррар натижасидир», — дейилади баёнотда.

ЕТТБ, шунингдек, «Украинани сўзсиз қўллаб-қувватлашини» эълон қилди ва Украинага ва украиналик қочқинларни қабул қилувчи мамлакатларга юбориладиган 2 миллиард евролик биринчи келишилган ёрдам пакетини маълум қилди.

Маълумки, Украинанинг қўшни давлатлари учун маблағлар қочқинлар келиши билан боғлиқ ёрдам, уруш оқибатларини юмшатиш ва уларнинг энергетика сектори учун санкциялар, кичик ва ўрта бизнес учун ликвидликни сақлаш учун тақдим этилади.

Банк Европа Иттифоқи, АҚШ ва бошқа халқаро молия институтлари билан ҳамкорликда Украинани келажакда қайта тиклашга фаол ёрдам беришни режалаштираётганини қайд этади.