Европа БААдан нефт сотиб олишни тиклади – ОАВ

Франсиянинг TotalEnergies компаниясининг юк ташиш бўлими май ойи бошида Абу-Дабидан Европага нефт жўнатиш учун танкерни олдиндан ижарага олди.

Трейдерлар ва душанба куни эълон қилинган етказиб бериш ҳисоботига кўра, бу икки йил ичида биринчи бундай жўнатишдир, деб хабар беради Reuters.

TotalEnergies компаниясининг юк ташиш бўлими CSSSA SUezmax Moscow Spirit танкерини 1-3 май кунлари Бирлашган Араб Амирликларининг Джебель-Данна портидан Буюк Британияга 1 миллион баррел Murban нефтини жўнатиш учун ижарага олди, дейилади хабарда.

Refinitiv Eikon маълумотларига кўра, Абу-Дабидаги Das нефти Италияга охирги марта 2020 йил май ойида жўнатилган.

Яқин Шарқ нефтининг Европага йўл олиши учун бу имконият, Россиянинг Украинага бостириб кириши ортидан европалик харидорлар рус нефтидан юз ўгиргандан кейин пайдо бўлди.

Савдогарларнинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи Россия нефтининг импортига янги санкцияларни тайёрлаётгани сабабли, яқин ойларда Абу-Дабидан – Murban, Das ва Upper Zakumдан кўпроқ нефт жўнатмалари Россия нефтининг танқислигини қоплаш учун Европага юборилиши кутилмоқда. Осиё учун режалаштирилган баъзи таъминотларни қайта йўналтиришга олиб келиши мумкин «, деб таъкидлайди агентлик.

Глобал савдо оқими Россия нефт таъминотидаги ўзгаришларни акс эттириш учун «созланмоқда», деди трейдерлардан бири.