Европа давлатлари Россиядаги сафарбарлик сабабли фавқулодда йиғилиш ўтказади

Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирлари Россиядаги сафарбарлик бўйича умумий позицияни келишиш ва янги санксияларни муҳокама қилиш учун фавқулодда йиғилишга йиғилади. Бу ҳақда 21-сентабр, чоршанба куни Европа Иттифоқининг ташқи сиёсат бўйича олий вакили Хосеп Боррел маълум қилди.

«Бугун мен Путиннинг сўзларини эшитганимдан сўнг, мен ягона позицияни келишиш учун Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг навбатдан ташқари норасмий йиғилишини чақирдим. Ишончим комилки, буни қуйидагича умумлаштириш мумкин: бизни қўрқита олишмайди, биз ўзимизни тўлиқ химоя қилишни давом эттирамиз. Украина суверенитети ва демократиясини қўллаб-қувватлаймиз ва бу урушни тугатиш учун ҳаракат қилишда давом этамиз», деди Боррелл.

Унинг сўзларига кўра, янги санкциялар масаласи ҳам «эҳтимол вазирлар муҳокамаси мавзусига айланади».

«Биз аввалроқ бу «референдумлар» бўлиб ўтган тақдирда ва қўшиб олинган тақдирда янги санкциялар қўлланилиши ҳақида огоҳлантирган эдик. Ва биз санкциялар билан нима қилишни таклиф қилишни бошлаймиз», – деди расмий.

Эслатиб ўтамиз, шу ҳафта ишғолчи ҳукумат босиб олинган ҳудудларда 23-27 сентябр кунлари Россия таркибига қўшилиш бўйича «референдумлар» ўтказилишини маълум қилган эди.

Президент девонининг фикрича, Россия Украина билан урушда мағлубиятдан қўрқиб, «референдумлар» ўтказишга шошилмоқда.