Европа Иттифоқи АҚШ ва Россиянинг музокараларда иштирок этишини талаб қилди

АҚШ ва Россия ўртасидаги музокараларда муҳокама қилинадиган Европадаги хавфсизлик кафолатлари Европа Иттифоқи иштирокида муҳокама қилиниши керак.

Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Хосеп Боррелл Die Welt нашрига берган интервюсида айтиб ўтди.

«Биз қарор қабул қилинадиган нейтрал томошабин бўлишини истамаймиз ва бўлмаслигимиз керак. АҚШ Давлат котиби Энтони Блинкен 23 декабр куни телефон орқали суҳбатда менга айтганидек, шундай фикрда», – деди Борел.

Дипломатнинг қўшимча қилишича, Европада хавфсизлик ва унинг кафолатлари масаласи нафақат АҚШ ва Россияга тегишли.

«Европа Иттифоқи ушбу музокараларда иштирок этиши керак, бундай музокаралар, агар улар яқин мувофиқлаштирилган ва ЕИ иштирокида ўтказилса, мантиқий бўлади», деди у.

Боррелнинг сўзларига кўра, Россия Европа Иттифоқини ҳисобга олмаган ҳолда икки томон таъсир доираларини баҳам кўрадиган вазиятга эга бўлишни хоҳлайди. «Биз ҳеч қачон бунга рози бўлмаймиз», деб ишонтирди у.