Европа Иттифоқи Белорусиядаги президент сайловларининг расмий натижаларини тан олмайди

Зудлик билан йиғилган саммит якунига етгач, Европа Кенгаши Президенти Чарлз Мишел, Европа Иттифоқи Белорусияда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг расмий натижаларини тан олмаслигини эълон қилди.

Бундан ташқари, Европа Иттифоқи «республикадаги зўравонлик ва сайловларни қалбакилаштиришда айбдор бўлганларнинг кўпига» қарши санкцияларни қўллашни режалаштирмоқда. Европа Кенгаши раҳбари Александр Лукашенко ҳам санкциялар рўйхатига киритилишини истисно қилмади.

Чарлз Мишел Беларус раҳбариятини инқироздан зўравонликсиз чиқиш йулини топишга чақирди ва ЕИ «ҳокимиятнинг тинч йул билан ўтишига ҳамроҳ бўлишга» тайёр эканлигига ишонтирди. Саммит натижасида, шунингдек, «Белорусия халқи учун» 53 миллион евро ажратилиши эълон қилинди.

Германия канцлери Ангела Меркел саммитдан кейин шунга ўхшаш баёнот билан чиқди.

400;">«Беларусия ўз йулини ўзи топиши керак, бу мамлакат ичидаги мулоқот орқали бўлиши керак, ташқи аралашув бўлмаслиги керак» деди у ва «Беларусияда сайловлар ҳалол ва адолатсиз бўлганига шубҳа йуқ» деди.

Ангела Меркелнинг сўзларига кўра, Европа Иттифоқи раҳбарлари Беларусда тинч намойишчиларга қарши зўравонликни қоралашган ва ҳозирги ҳукуматни куч ишлатишни тўхтатишга чақиришган. Сўз ва йиғилишлар эркинлиги кафолатланиши керак, дея таъкидлади сиёсатчи.

Германия канцлери барча маҳбуслар сўзсиз озод қилиниши кераклигини қўшимча қилди. Унинг сўзларига кўра, Эвропа Иттифоқи раҳбарлари «Беларусиядаги мухолифат таклиф қилганидек», эҳтимол Европада Хавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) иштирокидаги миллий мулоқотни қўллаб-қувватламоқдалар.

Ангела Меркел ўзи воситачи бўлолмаслигини таъкидлади, чунки илгари президент Александр Лукашенко у билан телефон орқали гаплашишни рад этган.

Эслатиб ўтамиз, мамлакат Марказий сайлов комиссиясининг маълумотларига кўра, 9-август куни Белорусияда ўтказилган сайловда Александр Лукашенко 80,1 фоиз овоз олган. Унинг асосий рақиби Светлана Тихановская 10,1 фоиз овоз тўплаган, 4,59 фоизи барчасига қарши овоз берган. Светлана Тихановскаянинг қўшма штаби уларнинг номзоди ғалаба қозонган деб ҳисоблайди. Сайлов кунидан бошлаб мамлакатда сайлов натижаларига қарши норозилик намойишлари давом этмоқда. Уларнинг иштирокчилари сони 40 минг кишига баҳоланмоқда.