Европа Иттифоқи биринчи марта мудофаа стратегиясини тасдиқлади

Европа Иттифоқи ўз тарихида биринчи марта “Стратегик компас” деб номланган мудофаа стратегиясини тасдиқлади.

Бу ҳақда Латвия ташқи ишлар вазири Эдгарс Ринкевич айтди.

Унинг сўзларига кўра, ушбу дастур Европа Иттифоқининг НАТО билан биргаликда геосиёсий мудофаа ва хавфсизлик соҳасида ҳақиқий ўйинчига айланиши учун зарур воситалар тўпламини тақдим этади.

«Бу саёҳатнинг бошланиши. Кўп нарса Украинани Россия агрессиясига қарши қанчалик муваффақиятли қўллаб-қувватлашимизга боғлиқ», – дейилади хабарда.

Аввалроқ ЕИ Украинага ҳарбий молиявий ёрдамни 1 миллиард еврогача ошириши хабар қилинганди.