Европа Иттифоқи давлатлари Молдовага миллионлаб евро миқдорида ёрдам беради

21-ноябр, душанба куни Парижда бўлиб ўтган Молдова учун донорлик конференцияси якунларига кўра, унинг иштирокчилари, хусусан, Германия, Буюк Британия, АҚШ, Япония, шунингдек, 15 та халқаро ташкилот вакиллари келишувга эришдилар. Молдовага миллионлаб евро миқдорида молиявий ёрдам ажратиш. Бу ҳақда Deutsche Welle хабар бермоқда.

Анжуманда иштирок этаётган давлатларга кўра, Кишинёв Украинадаги уруш фонида Ғарбнинг ҳамкори, шунинг учун унинг барқарорлиги Европа Иттифоқи учун муҳим. Ушбу тадбир учинчи марта ўтказилди, деб ёзади DW. Берлин ва Бухарестда бўлиб ўтган аввалги икки анжуманда Молдовага моддий ёрдам ажратиш ва умумий қиймати бир миллиард евродан ортиқ кредитлар ажратиш масалалари муҳокама қилинган эди.

21-ноябр куни Германия ташқи ишлар вазири Анналена Бербок мамлакатга 32,2 миллион евро ёрдам ажратилишини маълум қилди. Ўз навбатида, Франция президенти Эммануэль Макрон Кишинёвга 100 миллион евро ажратилишини эълон қилди ва «Молдовага ёрдам бериш урушга қарши курашиш учун ҳаракат қилиш демакдир»лигини таъкидлади.

Қайд этилишича, Молдова Европа Иттифоқининг шарқий мамлакатлари хавфсизлиги учун катта аҳамиятга эга, чунки Украинага кенг кўламли бостириб киришнинг дастлабки ойларида кўплаб кузатувчилар Россия армияси Молдовага кириб келиши ва ҳаттоки Россияга Приднестровьядан ҳарбий ёрдам кириб келишидан хавотир билдиришган. Шу билан бирга, Украинадаги урушнинг Молдовага таъсири нафақат энергетика ва хавфсизлик соҳасида. 24-февралдан бери мамлакат ярим миллионга яқин қочқинни қабул қилди, улардан 80 минг нафари ҳали ҳам ўша ерда.

Фридрих Эберт жамғармасининг Украина ва Молдовадаги вакили Феликс Хетт халқаро ҳамжамият Молдовани қўллаб-қувватлашдан бош тортиши мумкин эмаслигини, чунки «мамлакат катта бирдамлик кўрсатди ва бизнинг ёрдамимизга лойиқ» эканини таъкидлади. Ўз навбатида, Парижда жойлашган Шарқий Европа тадқиқотлари маркази (CREE) вакили Селин Байю Европа Иттифоқининг Кишинёвни қўллаб-қувватлаши сиёсий сабабларга кўра эканини қўшимча қилди. Молдова Республикаси «Шарқий шериклик» деб аталадиган ташкилотнинг бир қисми бўлиб, у олти давлат, жумладан, Украина ва Грузиядан иборат. Европа Иттифоқи ушбу давлатларни сиёсий ва иқтисодий жиҳатдан ўзига яқинлаштириш мақсадида ушбу гуруҳ мамлакатларига нисбатан махсус қўшничилик сиёсатини олиб бормоқда.

«Июн ойидан буён бу давлат (Молдова – таҳр.) Украина каби Европа Иттифоқининг расмий номзоди бўлиб келмоқда. Россия, ўзи хоҳлаган нарсани тўғридан-тўғри бизнинг қошни мамлакатларда қила олмайди», деди Байю.