Европа Иттифоқи «Дружба» нефт қувурини санкциялардан чиқариб ташлашни таклиф қилмоқда

«Дружба» нефт қувурини Россия Федерациясидан Европа Иттифоқига нефт импорти учун санкциялар пакетидан вақтинча чиқариб ташлаш таклиф қилинди.

Блоклаш 2024-йилнинг июн ёки декабр ойларига қолдирилиши мумкин. Bloomberg маълумотларига кўра, 29-май, якшанба куни.

Қайд этилишича, қувур Венгрияга хом нефт импортининг асосий манбаи ҳисобланади. Шунинг учун бу мамлакат Россия Федерациясига қарши янги чекловлар пакетини блоклади.

«Таклиф келишувга қарши чиққан Венгрияга энергия эҳтиёжларини қондирадиган техник ечим топиш учун кўпроқ вақт беради», — деди манбалар.

Бироқ, улар қўшимча қилишларича, янги эмбарго лойиҳаси «денгизга чиқиш имкони бўлмаган бошқа мамлакатлар, жумладан, Словакия ва Чехиянинг ташвишлари»ни ҳам ҳисобга олади.

Шу фонда эмбарго лойиҳасига Россия нефтини бошқа аъзо давлатлар ёки учинчи давлатларга реэкспорт қилишни чеклашни киритиш таклиф этилди.

29-май якшанба куни Европа Иттифоқи элчилари қайта кўриб чиқилган пакетни муҳокама қилиш учун учрашиши режалаштирилган.

Аввалроқ Украина Венгрияни «Дружба» нефт қувури ҳақида огоҳлантирган эди: «У билан нимадир юз бериши мумкин».