Европа Иттифоқи етакчилари Украинани қўллаб-қувватлади: Евроинтеграция жараёни бошланди

Украина Европа интеграцияси жараёнини расман бошлади – Версалдаги саммитда ЕИ Кенгаши йиғилишида Европа Иттифоқи давлатларининг барча етакчилари бу қарорни қўллаб-қувватладилар. Бу ҳақда Литва президенти Гитанас Науседа маълум қилди.

«Версалдаги тарихий кеча. Беш соатлик қизғин муҳокамалардан сўнг ЕИ раҳбарлари Украинанинг Европа интеграциясига «ҳа» дейишди. Жараён бошланди», – деди у ўз баёнотида.

Энди бу Европа Комиссиясида қолади, у ҳам ишга туширишни маъқуллаши ва Украинанинг ЕИга аъзо бўлиш учун аризаси бўйича ўз хулосаларини тақдим этиши керак.

«Енди буни тезда амалга ошириш биз ва украиналикларга боғлиқ. Қаҳрамон Украина халқи уларни ЕИда бўлишга лойиқлигини билишлари лозим», деб ёзади Литва президенти.

Европа Иттифоқи Кенгаши веб-сайтида Версаль саммити якунлари бўйича берилган байонотда Европанинг интилишлари ва Украина танлови тан олингани айтилади.