Европа Иттифоқи интернетни назорат қилиш учун рақамли хизматлар ҳақидаги қонунни қабул қилмоқчи

Фойдаланувчилар учун интернет хавфсизлигини таъминлаш мақсадида Европа Иттифоқи 2022-йил июн ойида рақамли хизматлар тўғрисидаги қонунни қабул қилишни режалаштирмоқда.

Ушбу қонун лойиҳаси чоршанба куни Страсбургда Европа парламентида муҳокама қилина бошлади.

«Бизнинг асосий мақсадларимиз муҳим бўлиб қолмоқда: фуқаролар учун Интернетни хавфсизроқ қилиш, уларни ноқонуний контентдан, жумладан, хавфсиз ёки рухсат этилмаган маҳсулотлардан ҳимоя қилиш, шу билан бирга уларнинг онлайн сўз эркинлигини таъминлаш. Бу нозик мувозанат ва биз уни сақлаб қолишга муваффақ бўлдик деб умид қиламан » — деди Европа комиссияси (ЕК) ижрочи вице-президенти Маргретҳе Вестагер қонун лойиҳасини депутатларга тақдим этар экан.

Европа Иттифоқининг ички бозор бўйича комиссари Терри Бретон Европа Иттифоқида яратилаётган Интернет-назорат тизимини тўртта асосий нуқтада санаб ўтди.

Шундай қилиб, Брюссел рақамли маконда ноқонуний бўлган барча нарсаларни, хоҳ у товарлар, хизматлар ёки контент бўладими, оддий тамойилга кўра олиб ташлашнинг аниқ қоидаларини таклиф қилади: «офлайн режимда нима тақиқланган бўлса, онлайн тарзда ҳам тақиқланиши керак».

Банклар учун пруденсиал қоидаларга ўхшаш йирик платформаларда рискларни баҳолашга асосланган янги мажбуриятлар жорий этилмоқда. ЕК назорат ва санксия ваколатларига эга бўлади: жиддий ва узоқ давом этган қоидабузарликлар учун йиллик айланманинг 6% гача жарима ёки ҳатто ички бозордан вақтинча четлатиш.

Европа Иттифоқи “алгоритмларнинг қора қутиси”ни фойдаланувчини маʼлум контент ёки рекламаларга йуналтирувчи механизмларни тушуниш учун платформаларда шаффофлик чораларини жорий этиш орқали очмоқда.

ЕC ушбу қоидаларнинг барчаси «дўстона» деб ҳисобланган мамлакатлар платформаларининг ишлашини олдини олиш учун бутун Европа Иттифоқида бир хилда қўлланилишини таъминлайди. Қоидалар барча ўйинчилар учун амал қилади, Европа ёки йуқ.

“Биз корпоратив манфаатларнинг Европа фуқароларининг умумий манфаатларига тўсқинлик қилишига йул қўймаймиз”, деди Бретон.

У Интернетни бошқаришнинг янги тузилмаси «дунёдаги демократиялар учун мезон бўлиши мумкин» деб умид қилмоқда.