Европа Иттифоқи йил охиригача Украинага 9 миллиард евро ажратади

Европа Иттифоқи жорий йил охиригача Украинага 9 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам беради. Бу ҳақда Еврокомиссия президенти Урсула Фон Дер Ляен маълум қилди, дея хабар беради «Укринформ» 21-октабр, жума куни.

«Биз Украинага 9 миллиард евро миқдорида макромолиявий ёрдам ажратишга келишиб олдик, бу маблағ йил охиригача бўлиб-бўлиб ажратилади. Умуман олганда, йил бошидан бери Украинани 19 миллиард евро миқдорида қўллаб-қувватлади. Аммо бугунги муҳокамада эътибор кейинги йилга қаратилди, чунки Украина учун кутилаётган, ишончли ва барқарор даромад келиши жуда муҳим», деди Фон Дер Ляйен Европа кенгашининг иккинчи куни якунлари бўйича.

Унинг таъкидлашича, Европа Иттифоқи ҳисоб-китобларига кўра, шунингдек, Украина ҳукумати маълумотларига кўра, мамлакатга келгуси йилда асосий эҳтиёжларни қоплаш учун ойига 3-4 миллиард евро керак бўлади. Бу миқдор Европа Иттифоқи, Ақш ва халқаро молия институтлари томонидан биргаликда молиялаштирилади.

«Шунинг учун муҳокама Украина учун Европа Иттифоқи томонидан молиялаштириладиган ойига 1,5 миллиард евро миқдорида маблағ ажратиш ҳақида бўлди. Ҳаммаси бўлиб, келаси йил давомида бу 18 миллиард еврони ташкил этади», — деди Фон Дер Ляйен.

Еврокомиссия раиси ишонтирдики, бу Украинага ишониши мумкин бўлган маблағ барқарор ва башорат қилинадиган маблағ манбаи бўлади.

«Биз молия вазирларига зарур механизмни ишлаб чиқишни топширдик. Лекин бу сигнални Украинага юбориш ҳам муҳим эди, биз нақд пул оқимининг бундай ишончли манбаи қанчалик муҳимлигини жуда яхши тушунамиз», — дея хулоса қилди у.

Қўшма Штатлар Украинага энг катта ёрдам пакетини қабул қилмоқчилиги арафасида маълум бўлди. Гап 50 миллиард доллар миқдорида кетмоқда ва бу бутун 2023 йилга етади.