Европа Иттифоқи Россиядан газ сотиб олишни тезда қисқартиради – Боррелл

Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Россия нефт ва газини эмбарго қўлламасдан сотиб олишни қисқартиришда давом этмоқда. Бу ҳақда 20-апрел, чоршанба куни Мадридда бўлиб ўтган конференсия якунлари бўйича Европа Иттифоқининг ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Хосеп Боррел маълум қилди.

«Ҳар бир давлат Россия нефт ва газини сотиб олишни тақиқлаш орқали келишувга муҳтож бўлмасдан жуда тез суръатда қисқартирмоқда. Аввалига улар захираларни тўлдириш зарурати бўлганлиги сабабли кўпайган, аммо ҳозир барча мамлакатлар, шу жумладан энг қарам давлатлар, харидларни камайтириш учун катта саъй-ҳаракатларни амалга оширмоқда «, деди дипломат.

Шунингдек, у Европа Иттифоқининг навбатдаги кенгашлари Россия энергия ресурсларини тақиқлаш чораларини кўриш имкониятларини муҳокама қилишини маълум қилди.

«Европа комиссиясининг Россия гази истеъмолини учдан иккига камайтириш режаси бор. Биз бу қарамликдан қутулишимиз керак ва бунинг энг яхши йули – қайта тикланадиган энергия манбаларини ривожлантириш, биз кўмирга қайтмаслигимиз керак», – деди Боррел.