Европа Иттифоқи Украинага 600 миллион евро ўтказди

Европа Иттифоқи Украинага 600 миллион евро миқдорида янги транш юборди. Маблағлар макромолиявий ёрдамнинг бир қисмидир.

Бу ҳақда Еврокомиссия президенти Урсула фон дер Ляйен 20-май, жума куни Twitterда маълум қилди.

«Бугун биз Украинага макромолиявий ёрдам сифатида 600 миллион евро миқдорида янги траншни тўладик. Яна кўп – 2022-йилда Украинага қўшимча 9 миллиард таклиф қилдик», деб ёзди у.

Еврокомиссия раҳбарининг қўшимча қилишича, ЕИ молиявий ёрдамдан ташқари Украинани эркин ва демократик давлат сифатида тиклашга ёрдам бериш учун қайта қуриш платформаси устида ишлайди.

Аввалроқ АҚШ Сенати Украинага фавқулодда ҳарбий ва гуманитар ёрдам кўрсатиш бўйича 40 миллиард долларлик пакетни ниҳоят маъқуллагани хабар қилинганди.