Европа Иттифоқи жанг қилишдан бош тортган россиялик аскарларга бошпана беришни режалаштирмоқда

Европа кенгаши раҳбари Чарлз Мишел Европа Иттифоқи давлатларини Украинада жанг қилишдан бош тортган россиялик дезертирларга бошпана беришга чақирди.

Бу «амалга оширилиши керак бўлган қимматли ғоя», дейди Мишел.

У Европа Иттифоқи давлатларини россиялик дезертирларга қандай бошпана бериш ҳақида ўйлашга чақирди.

“Агар сиз украиналик биродарларингиз ва опа-сингилларингизни ўлдиришда иштирок этишни истамасангиз, жиноятчи бўлишни истамасангиз, қуролларингизни ташланг, жангни тўхтатинг, жанг майдонини тарк этинг”, деди Мишел россиялик ҳарбийларга.

Аввалроқ россиялик ҳарбийлар танкни Украина Қуролли кучларига пул эвазига топширгани хабар қилинганди.