Европа Иттифоқида бошпана сўраб мурожаатлар сони ортди

Европа Иттифоқи ҳудудида сиёсий бошпана сўраб мурожаатлар сони ортди. Мурожаатлар кўпроқ Афғонистон ва Суриядан келган қочқинлардан келади.

Германияда жорий йилнинг тўққиз ойида 100 240 та шундай ариза топширилган, бу 2020-йилнинг шу даврига нисбатан 33 фоизга кўпдир. Бу ҳақда 24-декабр, жума куни ДW хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Германия Федератив Республикаси Европа Иттифоқига берилган дастлабки аризаларнинг 28,4% ни, яъни Европа Иттифоқининг бошқа мамлакатларига қараганда кўпроқ. 2020-йилда бу кўрсаткич чоракдан кам – 24,3% ни ташкил этди.

“Умуман Европа Иттифоқи бўйича 2021-йилнинг 9 ойи давомида бошпана сўраб мурожаат қилганлар сони 15% га ошган – 355 955 тагача”, — дейилади газета.

Германиядан ташқари, Франция (73 255 та ариза, 20% га ўсиш), Испания (39 755 та ариза, 11% га ўсиш) ва Италиядан (28 645 та ариза, 8% га ўсиш) бошпана сўралади. Таққослаш учун, Венгрияда уч чоракда атиги 30 та дастлабки ариза топширилган.

Кўпинча Афғонистон ва Суриядан келган қочқинлар бошпана сўраб мурожаат қилишади. Бу икки давлат фуқаролари Европа Иттифоқидан бошпана сўраб мурожаат қилганларнинг учдан бир қисмини ташкил қилган.