Европа Иттифоқининг Россияга қарши санкциялари олти ойга узайтирилди

Европа Иттифоқи Украина суверенитети ва ҳудудий яхлитлигига қарши қаратилган ҳаракатлари учун Россияга қарши секторал иқтисодий санкцияларни олти ойга узайтирди.

Бу ҳақда 13-январ, пайшанба куни ЕИ кенгаши сайтида айтилади.

“Кенгаш Россия иқтисодиётининг алоҳида тармоқларига қаратилган чеклов чораларини 6 ойга, 2022-йил 31-июлгача узайтиришга қарор қилди”, — дейилади хабарда.

Қарор Донбассдаги келишув бўйича Минск келишувларининг бажарилишини баҳолаш натижалари асосида қабул қилинди.

Европа Иттифоқининг иқтисодий санкциялари 2014-йилнинг 31-июлида жорий қилинган ва шундан бери мунтазам равишда узайтирилиб келинмоқда.

Эслатиб ўтамиз, АҚШ Сенати арафасида Россия Украинага бостириб кириши муносабати билан жорий этиладиган Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонун лойиҳасини тақдим этган эди. Санкциялар Россиянинг юқори сиёсий ва ҳарбий раҳбариятига, молия институтларига, тоғ-кон саноати ва “Шимолий оқим 2”га таъсир қилади.