Европада табиий газ нархи сезиларли даражада ошади – S&P

Standard & Poor’s (S&P) халқаро рейтинг агентлиги яқин йиллар учун Европа Иттифоқида табиий газ нархлари прогнозини тузди. Уларнинг фикрича, Россия газининг «Шимолий оқим-1» қувури орқали етказиб берилиши қисқариши туфайли «кўк» ёқилғи нархи ошади. Бу ҳақда агентлик 3-август, чоршанба куни маълум қилди.

Таҳлилчиларнинг фикрича, Голландиянинг TTF марказида жорий йил охирига келиб газ нархи 1 миллион британ термал блоки (BTU) учун ўртача 50 доллар, келаси йили 40 доллар ва 2024 йилда 25 долларни ташкил қилади.

«Ушбу сезиларли ўсиш Россия газ қувурлари етказиб бериш тарихидаги энг паст даражада қолиши эҳтимолини акс эттиради, бу эса Европа учун қишда етарли захира ва таъминот билан таъминлашни қийинлаштиради», — дейилади баёнотда.

Дастлабки прогнозни қайта кўриб чиқиш, шунингдек, спот ва фючерс бозорларида котировкаларнинг ўсиши билан боғлиқ.

Эски прогнозга кўра, газ жорий йил охиригача 1 миллион БТУ учун 30 доллар, 2023 йилда 25 доллар ва 2024 йилда 15 доллар бўлиши керак.

Шу билан бирга, бошқа ҳудудларда газ ва нефт нархининг ҳисоб-китоблари ўзгаришсиз қолди.