Европарламент Россиядан нефт ва газга эмбарго жорий қилишни талаб қилмоқда.

Европарламент депутатларининг мутлақ кўпчилиги Россиядан нефт, газ, кўмир ва бошқа қазилма ёқилғиларга зудлик билан тўлиқ эмбарго жорий этишни талаб қилувчи резолюцияни ёқлаб овоз берди.

Бу ҳақда 7-апрел, пайшанба куни Европарламент депутати Ги Верхофштадт Твиттерда маълум қилди.

Ҳужжатга 552 депутатдан 413 нафари овоз берди. 46 нафари бетараф, 93 нафари қарши.

«Европа парламенти қазиб олинадиган ёқилғиларга зудлик билан ва тўлиқ эмбарго қўйишни талаб қилмоқда! Газ ҳам, нефт ҳам, кўмир ҳам йуқ… Путин армияси учун Европа пули йуқ!», деб ёзган Верхофштадт.

Аввалроқ ЕИ Россия Федерациясидан газ ва нефтга қарши санксиялар киритиш зарурлигини тан олган эди. Европа кенгаши раҳбари Чарлз Мишел Европа “ертами-кечми” Россия нефт ва газига нисбатан санкцияларни кенгайтиради, деб айтди.