Фаоллар Украина жанубидаги Россия жиноятларига оид далиллар тўпламоқда

Human Rights Watch ташкилоти Украинанинг босиб олинган жанубида Россия армияси томонидан ҳарбий жиноятлар содир этганлик ҳолатларини ҳужжатлаштирган. Бу ҳақда инсон ҳуқуқлари ташкилоти ҳисоботида айтилади.

«Россия кучлари Украина жанубидаги босиб олинган ҳудудларни қўрқув ва ваҳший ғалаён гирдобига айлантирди… Қийноқлар, ғайриинсоний муомалалар, тинч аҳолини ўзбошимчалик билан ҳибсга олиш ва қонунга хилоф равишда қамоққа олиш биз ҳужжатлаштирган аниқ ҳарбий жиноятлар қаторига киради», деди Украинадаги Human Rights Watch юқори лавозимли тадқиқотчиси Юлия Горбунова.

HRW Херсон, Мелитопол, Бердянск, Скадовск ва Херсон ва Запороже вилоятларининг ўнта бошқа шаҳарларидан 71 киши билан суҳбатлашди, улар босқинчилар томонидан ҳибсга олинган ва қийноққа солинган 42 ҳолатни тасвирлаб берди.

«Суҳбатда бўлганлар узоқ вақт калтаклаш ва баъзи ҳолларда электр токи уриши тарзида қийноққа солинган ёки қийноққа гувоҳ бўлганликларини айтишди. Улар жароҳатлар, жумладан, қовурғалар ва бошқа суякларнинг синиши, тишларнинг синиши, оғир куйишлар, мия чайқалиши, кесилган ва кўкаришлар ҳақида гапириб беришди». — дейилади хабарда.

Хусусан, асирликда бўлган ҳудудий мудофаа қўшинларининг уч нафар ҳарбий хизматчисига нисбатан қийноқлар қўлланилганлиги қайд этилган. Улардан иккитаси вафот этди.

Ҳибсга олинганларнинг барчасида Россия кучлари яқинлари қаердалигини оилаларга айтолмади. Бир қатор ҳолларда ҳибсга олинганлар ишғолчи ҳокимият билан «ҳамкорлик» қилишга ваъда қилинган баёнотга имзо чекканидан кейингина қўйиб юборилган.

«Афтидан, суиистеъмоллардан мақсад маълумот олиш ва одамларнинг ишғол билан келишиб олишлари учун қўрқув уйғотишдир, чунки Россия халқаро ҳуқуқни бузган ҳолда босиб олинган ҳудудда суверенитетни таъминлашга интилмоқда», – дея таъкидлайди ҳуқуқ ҳимоячилари.