Финляндия Россия билан урушга тайёрлигини эълон қилди

Финляндия тахминан ўн йил давомида Россия Федерациясининг эҳтимолий ҳужумига тайёргарлик кўрди ва агар бу содир бўлса, қаттиқ қаршилик кўрсатишга қодир.

Бу ҳақда Финляндия мудофаа кучларига қўмондонлик қилаётган генерал Тимо Кивинен маълум қилди, дея хабар беради Reuters 22-июн, чоршанба куни.

“Биз ҳарбий мудофаани тизимли равишда у ерда (Украинада – таҳр.) олиб борилаётган жанговар ҳаракатлар тури учун, ўқ отиш кучи, зирҳли техника, шунингдек, самолётлардан кенг фойдаланган ҳолда ишлаб чиқдик”, — деди Кививен.

Генерал ўз мамлакати муҳим арсенал қурганини, аммо финларнинг мотиватсияси ҳал қилувчи аҳамиятга эга эканлигини та’кидлади ва ҳатто НАТОга қўшилганидан кейин ҳам Финляндиянинг ўзи Финляндия мудофааси учун асосий мас’улиятни ўз зиммасига олишини қўшимча қилди.

Агентликнинг ёзишича, 5,5 миллион аҳолига эга Финляндияда қарийб 280 минг кишилик армия, шунингдек, 900 мингга яқин заҳирадаги аскарлар мавжуд. Шу билан бирга, ҳукумат Совуқ уруш тугаганидан кейин бошқа кўплаб Ғарб давлатлари каби эркаклар учун ҳарбий хизматни бекор қилмади. Хелсинки ялпи ички маҳсулотнинг 2 фоизини мудофаага сарфлайди, бу НАТОнинг кўплаб аъзоларидан юқори.

Май ойида Финляндияда сўров ўтказилди, унга кўра респондентларнинг қарийб 82% ҳужум содир бўлган тақдирда миллий мудофаада иштирок этишга тайёрлигини билдирган.