Финляндия Россия билан виза режимини кучайтиришни режалаштирмоқда

Финляндия Россия фуқаролари учун туристик визалар беришга янги чекловлар жорий этишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда Финляндия ташқи ишлар вазири Пекка Хаависто маълум қилди, деб ёзади 4-август, пайшанба куни маҳаллий Yle нашри.

Унинг сўзларига кўра, Финляндияда Россия Федерацияси билан виза режимини кучайтириш масаласи долзарб.

«Украинада уруш бўлиб, одамлар қийналаётган пайтда (руслар — таҳр.) бир вақтнинг ўзида (руслар — таҳр.) оддий туризм мавжуд, маънавий ғазабни (Фин жамиятида — таҳр.) жуда яхши тушунаман. Бу вазиятда керак бўлган нарса эмас», деди у.

Финляндия ҳукумати аллақачон мумкин бўлган янги санкциялар бўйича йиғилиш ўтказган, унда вазир Россия фуқароларига визалар берилишини чеклашнинг қонуний усулларини айтиб ўтган. Финляндия Ташқи ишлар вазирлиги раҳбари, шунингдек, Финляндия президенти Саули Ниинисте билан янги чора-тадбирларни жорий этиш имкониятини муҳокама қилди.

«Финляндияда Россия фуқароларига туристик визалар берилишини чеклаш йўллари бор. Мақсад виза сиёсати бўйича қарорларга таъсир ўтказиш. Ҳукумат россияликларга туристик визалар берилишини чеклаш йўлларини қидирмоқда. Сайёҳлар сонини камайтиришнинг энг тезкор усули. Россиядан Финляндияга келиш визалар тоифаларига ва уларни бериш муддатларига таъсир қилади», деди у.

Расмийнинг қўшимча қилишича, ҳозирча Финляндия илгари берилган узоқ муддатли визаларни бекор қила олмайди, чунки бунинг учун «кучли асос» керак, масалан, мамлакат хавфсизлигига таҳдид.

Финляндия ҳукумати бу масалани кейинги ҳафтада муҳокама қилишни режалаштирмоқда.

Расмийнинг таъкидлашича, россияликларга визалар беришни тўлиқ тақиқлаш ЕИнинг Россия Федерациясига қарши санкциялари доирасида келишиб олиниши керак.

Финляндия бу масалани август ойи охирида Европа Иттифоқи ташқи ишлар вазирларининг норасмий учрашуви чоғида кўтаради.