Финляндия Украинага ҳарбий ёрдам беради

Финляндия президенти Саули Ниинисте ҳукумат таклифи билан Украинага қўшимча ҳарбий ёрдам юборишга қарор қилди.

Бу ҳақда 19-апрел, сешанба куни мамлакат Мудофаа вазирлиги маълум қилди.

Ҳарбий департамент ёрдам мазмуни, етказиб бериш усуллари ва муддатлари ҳақида тафсилотларни ошкор этмайди.

“Финляндияга қўшимча ёрдам Украина эҳтиёжларини ҳам, Финляндия мудофаа кучларининг ресурс ҳолатини ҳам ҳисобга олади”, дейилади хабарда.

Сешанба куни эрталаб Голландия Украинага оғир қуроллар ва зирҳли техникаларни топширишга тайёрлиги маълум бўлган эди. Бу ҳақда бош вазир Марк Рютте Украина президенти Владимир Зеленский билан суҳбатдан сўнг айтиб ўтди.