Финляндиядаги сайловларда Социал-демократик партия ўнг қанот Миллий коалицияга ютқазди

Финляндияда миллий парламентга – Эдускунтага парламент сайловлари бўлиб ўтди, унда Финляндия фуқаролари иштирок этди ва 200 нафар депутатни сайлади.

Дастлабки натижаларга кўра, Петтер Орпо бошчилигидаги Миллий мухолифат коалицияси сайловда ғалаба қозонган.

Иккинчи ўринда «Ҳақиқий Финлар» сиёсий кучи бўлди.

Финляндиянинг амалдаги бош вазири Санна Марин ва унинг социал-демократик партияси 19,9 фоиз овоз олди.

Сайловда иштирок этганлар сони 71,9 фоизни ташкил этди, бу 2019-йилдаги аввалги сайловларга нисбатан бир оз камроқ.

Агар натижалар ўзгармаса, унда партияларнинг ҳеч бири мустақил равишда ҳукумат туза олмайди ва коалиция шерикларини излашга мажбур бўлади. Сайловнинг якуний натижалари 5 апрел куни эълон қилинади.

Санна Марин 2019 йилда Финляндия ҳукуматини эгаллаб, дунёдаги энг ёш бош вазирга айланди ва мамлакатда жуда машҳур бўлди.