Франциялик senator Россия Федерациясининг урушини қоралаб, Украинани қўллаб-қувватлашга чақирди

Шимолий Атлантика Альянси Парламент Ассамблеяси президенти этиб сайланган француз сенатори Жоелле Гаррио-Маиллам Россиянинг Украинага қарши урушини қоралаб, Украина халқини Ғарб қадриятларини ҳимоя қилгани учун олқишлади.

Гаррио-Майлямнинг таъкидлашича, Россия президенти Владимир Путин Украинага қўшин жўнатиш тўғрисида буйруқ бергунга қадар Ғарб иттифоқчилари ўзларининг шарқий шерикларининг огоҳлантиришларига эътибор бермаган.

«Энди ҳеч қандай шубҳа бўлиши мумкин эмас. Россия раҳбарлари ўзларини ҳақиқий террорчилар каби тутмоқда, мисли кўрилмаган ваҳшийлик кўрсатмоқда, тинч аҳоли ва фуқаролик инфратузилмасига ҳужум қилмоқда. Биз ҳаракат қилишимиз керак ва улар халқаро трибуналлар олдида террорчи сифатида айбланиши керак», – дейди у.

«НАТО парламентарийлари сифатида биз Украинани қўллаб-қувватлашимиз керак, унинг халқини қўллаб-қувватлашимиз керак. Бизнинг қадриятларимиз – эркинлик, демократия ва суверенитет учун ҳар куни жасорат ва матонат кўрсатадиган одамлар», – дея қўшимча қилди Гаррио-Майлям.

Эслатиб ўтамиз, 21 ноябрь куни НАТО Парламент Ассамблеяси Россия Федерацияси ва унинг режимини террорчи давлат сифатида тан олган эди.

Резолюцияда, шунингдек, бу режимни даҳшатли уруш жиноятлари учун жавобгарликка тортиш учун махсус трибунал ташкил этиш талаб этилади.