Франциянинг жануби-ғарбий қисмида 1700 гектардан ортиқ ўрмонлар ёниб кетди

Франциянинг жануби-ғарбий қисмида содир бўлган иккита йирик ёнғин натижасида 1700 гектардан ортиқ ўрмонлар ёниб кетди.

Бу ҳақда Рейтер хабар бермоқда.

Ёнғин Бордодан жанубда жойлашган Ландирас шаҳри атрофида 1000 гектардан ортиқ майдонни қамраб олган. У ерда йуллар тўсиб қўйилган, 500 га яқин одам эвакуация қилинган.

Атлантика океани қирғоқларида, машҳур Дуне ду Пила (Европадаги энг баланд қумтепа) яқинида содир бўлган иккинчи ёнғин аллақачон 700 гектар майдонни ёқиб юборган. Яқин атрофдаги лагерлардан олти минг киши эвакуация қилинди, уларнинг аксарияти сайёҳлар. Барча сайёҳлар Ла Тесте-де-Бучдаги кўргазма ва савдо марказларига олиб кетилди.

Ёнғинларни 600 га яқин ўт ўчирувчилар олтита гидробомбардимончи ёрдамида ўчиришмоқда. Маҳаллий ҳокимият қўшимча қилганидек, улар миллий кучларни кутишмоқда.