G20 саммитида давлат раҳбарлари Россия Федерациясини Украинадаги урушда қораладилар.

Дунёнинг енг йирик иқтисодиёти етакчилари Россиянинг Украинага қарши урушини тўхтатишга чақирувчи қўшма декларацияни қабул қилди.

Агентлик суҳбатдошлари декларация G20га аъзо барча давлатлар томонидан қўллаб-қувватланганини тасдиқлади.

Германия делегацияси аъзосига кўра, 15 ноябрь куни ОАВ ихтиёрида бўлган лойиҳа матни ўзгаришсиз қолган. Унда айтилишича, «аъзо мамлакатларнинг аксарияти Украинадаги урушни кескин қоралайди ва бу уруш катта азоб-уқубатларга сабаб бўлаётгани ва жаҳон иқтисодиётидаги мавжуд муаммоларни янада кучайтираётганини таъкидлайди».

Шу билан бирга, ҳужжатда «вазият ва санкцияларга оид қарашларнинг турличалиги» қайд этилган. Шунингдек, халқаро ҳуқуқнинг муҳимлиги ва ядровий таҳдидларнинг қабул қилиниши мумкин эмаслиги таъкидланади.

Бундан ташқари, етакчилар Қора денгиз орқали «дон коридори»нинг давом этишини олқишлайди.