G7 Хитой, Эрон ва Шимолий Кореяга қарши санкциялар тайёрламоқда

G7 аъзолари Россияга ҳарбий маҳсулотлар етказиб бериши мумкин бўлган Хитой, Шимолий Корея ва Эрон компанияларига нисбатан санкциялар қўллаш имкониятини муҳокама қилмоқда.

8-февраль, чоршанба куни, Bloomberg манбаларига таяниб.

Нашрнинг ёзишича, «Катта еттилик» давлатларининг мақсади 24-февраль – Россиянинг Украинага кенг кўламли бостириб кирганининг бир йиллигига қадар шундай санкциялар пакетини келишиб олишдир.

Шу билан бирга, Bloomberg манбаларига кўра, бу чекловлар ҳали шаклланиш босқичида ва G7 давлатлари қиладиган ҳаракатлар бошқача бўлиши мумкин.

Нашрнинг қўшимча қилишича, рўйхатга киритилиши мумкин бўлган компаниялар ҳам тасдиқлаш босқичида.

АҚШ Миллий хавфсизлик кенгаши нашрга ушбу масала бўйича бирон бир маълумот беришдан бош тортди.