G7 май ойидаги саммитда Россияга экспортни тақиқлашни режалаштирмоқда

Катта еттилик Россия Федерациясига экспорт қилишни тақиқламоқчи, бу эса май ойида бўлиб ўтадиган саммитда асосий мавзу бўлиши мумкин. Украинани қўллаб-қувватлаш кучайиши ва Россияга қарши санкцияларнинг кучайтирилиши муносабати билан G7 етакчилари ўз экспортининг аксарият қисмини Россияга тақиқлаш ҳақида ўйлашмоқда.

Жорий йилда Катта еттиликка раислик қилаётган Япония ҳукумати расмийсига кўра, бундай қарор май ойида Хиросимада бўлиб ўтадиган саммитда қабул қилиниши мумкин. G7 мамлакатлари аллақачон Россия Федерациясига кенг турдаги товарлар, жумладан, ҳарбий мақсадларда фойдаланиш мумкин бўлган товарлар, шунингдек, ҳашаматли товарлар экспортини тўхтатдилар.

Қабул қилинадиган янги чекловчи таклифлар шиналар, гўзаллик маҳсулотлари, эски машиналар ва кийим-кечакларга савдо эмбаргосини кенгайтириши мумкин. 19-21 май кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Буюк Британия, Канада, Франция, Германия, Италия, Япония ва АҚШ, шунингдек, Европа Иттифоқи раҳбарлари иштирок этади.