G7 Россия нефтига нарх чегарасини белгилайди – сана маълум

Катта еттилик мамлакатлари Россия Федерациясидан нефт нархи чегарасини 23-ноябрь, чоршанба куни белгилайди. 18-ноябрь, жума куни бу ҳақда Bloomberg ахборот агентлиги хабар бермоқда.

Оммавий ахборот воситаларининг хабар беришича, Байден маъмурияти таклиф қилинган нархни келаси чоршанба куни бўлиб ўтадиган Европа Иттифоқи элчиларининг учрашуви олдидан хусусий равишда эълон қилади.

Европа Иттифоқи элчилари бу таклифни қўллаб-қувватласа, чеклов ўша куни кечқурун эълон қилинади.

Иттифоқчилар аллақачон бир баррель учун 40 дан 60 долларгача бўлган юқори чегарани белгилашни муҳокама қилишган, бу чегара Россиядаги ишлаб чиқариш таннархидан тортиб урушгача бўлган даражагача.

Чекловдан мақсад Россия нефтини бозорда ушлаб туриш, шунингдек, нархларнинг кескин кўтарилишига йўл қўймаслик ва параллел равишда Москванинг даромадларини камайтиришдир.

Маълумки, G7 давлатлари ва Австралия ноябрь ойи охирида Россия нефтининг максимал қатъий нархини белгилашга олдиндан келишиб олди. Россия санкциялар тўлиқ кучга киргунга қадар кўпроқ даромад олиш мақсадида нефт етказиб беришни рекорд даражага кўтарди.