G7 Украинага 15 миллиард евро ажратишни режалаштирмоқда

G7 Украинага 15 миллиард евролик молиявий ёрдам пакетини тақдим этишни режалаштирмоқда.

Германия ҳукуматининг юқори мартабали мулозимининг айтишича, қарор шу ҳафта Бонндаги йиғилишда қабул қилиниши керак.

Таъкидланишича, пакет уч ойни қисқа муддатли молиялаштириш билан асосан грантлар кўринишида қамраб олади, бу кредитлардан фарқли равишда қайтарилиши шарт эмас.

7,5 миллиард доллар грант кўринишидаги ёрдамнинг ярми Қўшма Штатлар томонидан таклиф қилинган, дейди амалдор.