Газпром Финляндияга газ етказиб беришни тўхтатди

Россиянинг «Газпром» компанияси 21-май, шанба куни эрталаб Финляндиянинг Гасум компаниясига газ етказиб беришни тўхтатганини маълум қилди.

Россияда бу қарор Гасумнинг рублда етказиб бериш учун тўловни рад этиши билан изоҳланади.

Қайд этилишича, «Газпром Экспорт» 2021-йилда Гасумга 1,49 миллиард куб метр газ етказиб берган, бу Финляндиядаги умумий газ истеъмолининг учдан икки қисмини ташкил қилган.

Газ етказиб бериш тўхтатилганини Гасум компанияси ҳам тасдиқлади.

Кейинги кунларда 2022 йил ёз мавсумида Финляндия оператори ўз мижозларини бошқа манбалардан – Эстониядан Балтиccоннеcтор қувури орқали газ билан таъминлайди.

Гасум, шунингдек, Газпром Експорт билан газ етказиб бериш шартномаси бўйича арбитраж ишини бошлашини маълум қилди.

«Газпром Експорт» МЧЖ ҳакамлик муҳокамасида мавжуд воситалар ёрдамида ўз манфаатларини ҳимоя қилади», — деди Россия компанияси.

Аввалроқ Финляндия бош вазири Санна Марин мамлакат Россия табиий гази ва нефтини тезда тўхтатишга тайёрлигини айтган эди. Унинг сўзларига кўра, гап йиллар эмас, ҳафталар ёки ойлар ҳақида.