Германия Афғонистондан 25 минг қочқинни қабул қилишга рози бўлди

Германия ва Европа Иттифоқининг қатор давлатлари ўз мажбуриятларини бажариб, Афғонистондан келган 40 минг қочқинни Европага жойлаштириш ниятида.

Германия Афғонистондан келган 25 минг қочқинни қабул қилишга рози бўлди, деб хабар бермоқда Reuters.

Нашр ихтиёрида бўлган Европанинг ички ишлар бўйича комиссари Илва Ёханссоннинг 9 декабрдаги мактубида айтилишича, “хавф остидаги заиф одамлар ва қочқинлар хавфсиз ва муносиб янги ҳаёт бошлашни кутишмоқда”.

Сиёсатчи Европа Иттифоқига аъзо давлатларни 2022 йилгача қочқинларни қабул қилиш ваъдаларини бажаришга чақирди, унга кўра Европада 40 минг киши жойлаштирилиши керак.

Ҳужжатга кўра, уларнинг 25 мингтаси Германияда жойлашади. 3 мингдан ортиғи Нидерландияда, 2 мингдан ортиғи Франция ва Испанияда, 2 мингтаси Швецияда жойлаштирилади.