Германия Қатар билан газ сотиб олиш борасида ҳалигача келиша олмади

Германия Қатар билан газ етказиб бериш борасида келиша олмади, чунки Доҳа 20 йиллик шартномани талаб қилмоқда

Германия ҳукумати Қатар билан газ сотиб олиш борасида ҳали келиша олмади, чунки Доҳа 20 йиллик шартномани талаб қилмоқда, Берлин эса иқтисодиётини карбонсизлантириш ниятида.

Шунингдек, Қатар бошқа Европа давлатларига газни реекспорт қилишни тақиқлашни талаб қилаётгани, бу Европа Иттифоқи сиёсатига зид ва газ нархини нефт нархига боғлаши таъкидланган. Германия нархни Голландия фючерсларига (Dutch TTF) боғлашни хоҳлайди.

Германия йилига 100 миллиард куб метр табиий газ истеъмол қилади. Ҳозирда ушбу ҳажмнинг қарийб 55% Россия томонидан таъминланади, камроқ қисми Норвегия ва Голландиядан импорт қилинади.

Россиянинг Украинага ҳужумидан кейин Германия ҳукумати суюлтирилган газни қабул қилиш учун иккита терминал қуришни қўллаб-қувватлашга қарор қилди ва яна тўртта сузувчи қурилма ижарага берилади.