Германия газ инқирози туфайли иссиқ сув ва иситишни узади

Германия Россия газининг кескин камайиши туфайли иссиқ сув таъминоти соатлари ва иситиш ҳароратини чеклайди. Financial Times нашрига кўра, мамлакат электр энергияси исте’молини ҳам камайтириши керак.

Мамлакат Иқтисодиёт вазири Роберт Габек аввалроқ аҳолини энергияни тежашга чақирган, буни мунитсипалитетлар ва мулк эгалари тинглаган эди.

Пайшанба куни Германиянинг энг йирик уй эгаси Vonovia компанияси ўз ижарачиларининг марказий иситиш ҳароратини соат 23:00 дан эрталабки 6:00 гача 17 даражага тушириб, иситиш харажатларини 8% тежашини айтди.

Шунингдек, шу ҳафта Чехия чегарасига яқин жойлашган Саксониядаги Дипполдисвалде шаҳридаги уй-жой ширкати аҳолига иссиқ сув етказиб беришни чеклашни бошлаганини айтди. Энди улар фақат эрталаб соат 4-8 дан 23-13 гача иссиқ душ қабул қилишлари мумкин.

Қайд этилишича, бундай ҳодисалар яқин ҳафталарда одат тусига кириши мумкин. Германия шаҳарлари ассотсиатсияси раҳбари Ҳелмут Дедининг таъкидлашича, энди «бутун жамият» энергия истеъмолини қисқартириши керак – «қишда иссиқ квартираларга» эга бўлиш учун уни ёзда тежаш керак.

У мамлакат шаҳар кенгашларига шошилинч чоралар кўриш: тунги вақтда светофорни ўчириш, мунитсипалитетлар, музейлар ва спорт марказлари уйларида иссиқ сувни узиш, кондитсионерларни созлаш ва тарихий биноларни ёритишни тўхтатиш талаби билан мурожаат қилган.