Германия канслери президент Путин билан алоқаларни тиклаш ниятида.

Германия канслери Олаф Шолц ўтган йилдан буён телефон қўнғироқларини тўхтатиб қўйган Россия президенти Владимир Путин билан шахсий алоқаларни тиклаш ниятида эканини маълум қилди.

Шолц сўнгги суҳбатдан кейин бироз вақт ўтганини, бироқ у келажакда Путин билан яна боғланиш ниятида эканини таъкидлади.

Канслер Россия қўшинларининг Украинадан олиб чиқилиши «адолатли тинчлик»га эришиш учун зарур шарт эканлигини таъкидлади.

Шунингдек, у Россия ва Украина ўртасидаги янги «чегара» сифатида мавжуд фрон чизиғини қонунийлаштирадиган «совуқ тинчлик» ҳақида гап бўлиши мумкин эмаслигини, бундай сценарий Қримнинг ноқонуний аннексия қилинишини янада кучайтиришини таъкидлади.

Путинни ҳокимиятдан четлатиш эҳтимоли ҳақидаги саволга Шолц бундай спекулятив саволларга ишонмаслигини айтди.

Унинг таъкидлашича, Россия ва Украина ҳукуматлари ўртасида ечим топиш керак, Германия эса Украина эришмоқчи бўлган шартларни шакллантирмаслиги керак.