Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари Путин ва унинг атрофидагиларга нисбатан санкциялар қўлланилишини ёқлаб чиқди

Украина чегарасидаги вазият муносабати билан Россияга қарши янги Ғарб санкциялари Россия Федерацияси раҳбарлари ва уларга яқин бўлган шахсларга қарши қаратилган бўлиши керак.

Бу ҳақда Германия мудофаа вазири Кристин Ламбрехт ўз нутқида айтиб ўтди.

Bild нашрига берган интервюсида у Ғарб ўзида мавжуд бўлган барча воситалардан фойдаланиши кераклигини айтди.

«Айни дамда биз ўз олдимизга Путин ва унинг атрофидагилар олдига мақсад қўйишимиз керак. Агрессия учун жавобгарлар шахсий оқибатларини ҳис қилишлари керак», деди у.

Ламбрехт, шунингдек, Россия Федерациясининг Украина билан чегаралари яқинида ҳарбий мавжудлигидан хавотир билдирди, шунинг учун у Германия Мудофаа вазирлиги раҳбари сифатида биринчи сафари учун Литвани танлади — НАТОнинг тезкор кучлари жойлашган жой.

«Агрессор Россия эканлиги аниқ. Вазиятнинг кескинлашувини тўхтатиш учун барча имкониятлардан фойдаланишимиз керак. Бу қаттиқ санкцияларни жорий этишни ўз ичига олади», — дея таъкидлади вазир.

Ундан Бундесвер қўшинларини Украинага юборишга тайёрлиги ҳақида ҳам сўрашди. Бунга у дипломатия ва иқтисодий санкцияларнинг барча имкониятларидан фойдаланиш керак, деб жавоб берди.