Германия Россия гази импортини 30% гача қисқартирди

Германия Россия газининг импортдаги улушини 55 фоиздан 30 фоизга камайтирди.

Бу ҳақда канцлер Олаф Шольц Канаданинг The Globe and Mail газетасига берган интервюсида гапирди.

“Биз Россиядан энергия етказиб беришга жуда узоқ ва бир ёқлама таянганимизни инкор этмоқчи эмасман. Бугун биз бошқа ҳақиқатда яшаяпмиз ва тезда мослашамиз. Биз Россиядан кўмир олиб келишни тўхтатдик, шу йил охиригача нефтни импорт қилишни тўхтатамиз. Газ энг қийин нарса,” – деди Шольц.

У Россиянинг “Шимолий оқим” ўрнига Украина орқали газ етказиб бериш ғоясини тузоқ, турбина етказиб бериш билан боғлиқ муаммоларни эса – Россия президенти Владимир Путиннинг блоöфи деб атади.

“У энди бу баҳонани ишлата олмайди ва газ таъминотининг қисқаришининг техник сабабларига ишора қила олмайди. Бу аллақачон ҳаммага маълум схема: Россия Федерацияси газ таъминотини тўхтатиб, натижада айбни Европа Иттифоқи санксцияларига юкламоқчи эди”, — деди Германия канцслери.