Германия Украинага янги ёрдам кўрсатишини эълон қилди

Германия ҳукумати россиялик босқинчилар томонидан ўққа тутилиши натижасида муҳим инфратузилмага катта миқёсда зарар етказилганидан кейин Украинага янги ёрдам тайёрламоқда.

Федерал Ташқи ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, Техник ёрдам агентлиги (THW) икки ҳафта ичида Украинага 100 та электр генераторини етказиб беришни режалаштирган. Уруш бошланганидан буён мамлакатга 135 та шундай мослама олиб келинган. Ҳаммаси бўлиб THW Украина учун 13 миллион евродан ортиқ генераторлар сотиб олди.

Бундан ташқари, ИИВ маълумотларига кўра, яқин орада Украинага 15 та қўшимча мойли иситгичлар, шунингдек, 20 та мобил аккумуляторлар пакети ва 38 та уй-жой ва санитария-гигиена контейнерлари олиб келинади.

Ривожланишга кўмаклашиш вазирлиги маълумотларига кўра, унинг бюджетидан қўшимча 12 миллион евро Украина шаҳарлари ва маҳаллаларини энергия билан таъминлашга йуналтирилади.