Германия Украинага кенг кўламли ёрдам кўрсатишга тайёр

Германия канцлери Олаф Шольц Украина Қуролли кучларига зарур қуроллар билан ёрдам беришга ваъда берди. Бу ҳақда у Бундестагда ЕИ, НАТО ва G7 саммитлари олдидан сўзлаган нутқида айтиб ўтди.

Бу ҳақда 22-июн, чоршанба куни Welt нашри хабар берди.

«Украина урушнинг ҳозирги босқичида айниқса зарур бўлган қуролларни олмоқда», – деди Шольц.

Унинг сўзларига кўра, Германия қурол-яроғ етказиб беради – «бугун ва келажакда».

Украина Россиядан ўзини ҳимоя қилиш ҳуқуқига эга, деди Шольц.

«Европалик қўшнилар, қонун ва эркинлик ҳимоячилари, Украинанинг дўстлари ва ҳамкорлари сифатида бизнинг бурчимиз уларни энг яхши тарзда қўллаб-қувватлашдир», деди у.

«Биз Украинани кенг миқёсда – молиявий, иқтисодий, гуманитар, сиёсий ва энг камида қурол-яроғ етказиб бериш билан қўллаб-қувватлашда давом этамиз», — деди канцлер ва Украинага зарур бўлган вақт давомида ёрдам давом этишини қўшимча қилди.

Аввалроқ Германия Украинадаги урушнинг дастлабки уч ойида Украинага 350,1 миллион евро миқдорида қурол ва бошқа жиҳозлар етказиб беришга рухсат берилгани ҳақида хабар берган эди