Германиянинг янги канцлери «Шимолий оқим 2» ни амалга оширишда қарама-қаршиликка йул қўймаслик зарур деб ҳисоблади

Олаф Шольц Германия канцлерининг янги лавозимида ўзининг биринчи баёнотларини, шу жумладан «Шимолий оқим 2» ҳақида гапирди.

Олаф Шольц Welt телеканалида «Шимолий оқим 2» ва Украинанинг Россия билан чегарасидаги вазият ҳақида гапириб, жуда эҳтиёткор ва содда баёнотлар берди.

Шольцнинг эслатишича, “Шимолий оқим 2” газ қувурини сертификатлаш ҳали якунланмаган.

«Федерал тармоқ агентлиги тез орада қарор қабул қилади, кўп қарорлар аллақачон қабул қилинган, акс ҳолда газ қувури қуриб битказилмаган бўларди. Ўйлайманки, биз қарама-қаршилик бўлмаслигини тарғиб қилишимизни ҳамма тушунади», – деди сиёсатчи. Германия канцлерининг сўзларига кўра, Германия газ қувурини қуриш ва ишга тушириш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда қонун устуворлигини талаб қилиши муҳим.

Россия ва Украина чегарасидаги вазият ва можаронинг кучайиши мумкинлиги ҳақидаги саволга жавоб берар экан, Германия можарони ҳал қилишда ЕХҲТ тамойилларига амал қилишини аниқ айтди.

«Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик учун чегаралар дахлсизлиги энг муҳими. Биз буни аллақачон тушунганимиздан кейин ва бу тушуниш муваффақиятли бўлди. Бу Германиянинг бирлашишига, «темир парда» йуқолишига олиб келди, Коммунизм диктатурасининг аксарияти Европа Иттифоқининг бир қисмига айланди, бу эса демократик ютуқ бцлди. Менимча, энди гап яна шу тамойиллар асосида ишлаш ҳақида кетмоқда, энг муҳими эса чегаралар дахлсизлигидир”, деди канцлер.

Германиянинг янги канцлери Украина ҳудудига эҳтимолий бостириб кириши мумкин бўлган тақдирда Россия Федерациясига қарши санкциялар қўлланилиши эҳтимоли ҳақида гапирар экан, яна шундай деди: «Бизнинг аниқ позитсиямиз бор. Биз ҳаммамиз чегаралар дахлсизлиги тамойилини ҳурмат қилишини истаймиз. Ҳамма тушунади. Агар бу содир бўлмаса, оқибатлари бўлади.»