Германиянинг Tchibo GmbH компанияси Россия бозорини тарк этди

Кофе ишлаб чиқариш бўйича дунёда тўртинчи ўринни эгаллаган Германиянинг Tchibo GmbH компанияси Россия Федерацияси бозорини тарк этди.

Tchibo Нижний Новгород вилоятидаги заводда қаҳва ишлаб чиқарган ва маҳсулотларнинг бир қисмини Tchiboнинг хорижий сайтларидан Россия Федерациясига етказиб берган.

2022-йил охиригача Tchibo ва Davidoff брендлари остидаги кофе жавонларга етиб боради, шундан сўнг улар янгиларига алмаштирилади. Бундан ташқари, янги эгалар логистика харажатларининг ошиши билан боғлиқ муаммоларни ҳал қилишлари, шунингдек, бизнесга катта сармоя киритишлари керак.

Яқинда Путин одамларни «иван чойи» га ўтишга чақирди – афтидан, у тетиклантирувчи эрталабки ичимликнинг ўрнини босади.