Германиянинг ҳукмрон партияси Россия Федерациясига нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқади

Германия СПД партияси Россия Федерациясига тегишли сиёсатни қайта кўриб чиқиш ниятида.

Ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатининг янги тамойиллари партиялараро комиссия томонидан белгиланиши керак.

Германиянинг ҳукмрон партияси (СПД) Россияга нисбатан сиёсатини қайта кўриб чиқади.

Бу ҳақда 7-май, шанба куни ҳукмрон Социал-демократик партия етакчиси Ларс Клингбейл маълум қилди.

“Агар СПДнинг асосий дастурида Европада хавфсизликни фақат Россия билан таъминлаш мумкинлиги айтилган бўлса, биз урушнинг ҳозирги фонида энди бундай эмаслигини кўрамиз”, — деди у.

Унинг таъкидлашича, ташқи сиёсат ва хавфсизлик сиёсатининг янги тамойиллари партия ичидаги комиссия томонидан белгиланиши керак.

«Келажакда биз Шарқий Европа давлатлари билан анча яқин ҳамкорлик қилишимиз керак бўлади», – дея қўшимча қилди Клингбейл ва партия ўтмишда Россияга ҳаддан ташқари эътибор қаратганини таъкидлади.